05 September 2011
01:26 -
Яна 10 нафар юртдошимиз ўрисларнинг муҳожир овловчилари қўлида
Ўрисларнинг RBK телеканали Россия Федерал Миграция хизмати томонидан Красноярск остонасида ўтказилган рейдга оид лавҳаларни намойиш этди. Каналга кўра, рейд чоғида 50 дан ортиқ ноқонуний муҳожирлар маҳаллий теплица ва далада ишлаётган чоғида қўлга олинган. Дастлабки маълумотлар муҳожирларнинг 10 нафари ўзбекистонлик эканини кўрсатмоқда, уларни депортация кутяпти.
Қўлга олинган муҳожирларнинг қолганлари хитойлик бўлиб, уларнинг аксарияти органик деҳқончилик бўйича мутахассис экан. Россиядаги Хитой элчилиги мутасаддилари бу ишга аралашган, аммо ҳар доимгидек ўзбекларнинг бу ердаги дипломатларидан садо йўқ.