05 September 2011
00:43 -
Душанбеда Белорусь ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари учрашди
Тожикистон пойтахтида ўтган МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарлари учрашуви доирасида Ўзбекистон ва Белоруснинг ҳукумат бошлиқлари учрашди, деб хабар қилди БЕЛТА ахборот агентлиги. Белорусь Бош вазири Михаил Мясниковичга кўра, у ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан мамлакатлараро муносабатларни кучайтириш борасида суҳбатлашган.
“Афсуски, кейинги уч йилда Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссиямизнинг мажлислари ўтказилмади. Шунга қарамай энди Ўзбекистон билан нафақат формал алоқаларни мустаҳкамлаш, балки конкрет лойиҳалар борасида алоқаларни ривожлантиришга келишдик” дебди Мясникович.
Демократиядан узоқ бўлган бу икки ражим ўртасида алоқлар ривожланиши кераклиги табиий, дейди мухбиримиз, Аммо мазкур учрашув ҳақида ўзбек расмий оммавий ахборот воситаларида бирор маълумот йўқлиги нотабиийдир.
Эслатиб ўтамиз, кеча Душанбеде ўтган МДҲ саммитига Белорусия, Озорбайжон ва Ўзбекистон президентлар ўрнига бош вазирларини юборганди.