04 September 2011
20:14 -
Туркия дунёни ўзгартирмоқчи, иш Исроилдан бошланади
Туркия ўтган йили Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган “Озодлик флотилияси” кемаларидан бирига ҳужум қилган ва 9 нафар Туркия ватандошини ўлдирган Исроил ҳарбийларига аччиқ қилиб, кечагина бу мамлакатнинг элчисини Анқарадан ҳайдаб чиқарган эди. Маълум бўлишича, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон бу қадам билан чекланмоқчи эмач.
Туркия оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, Эрдўғон 12-13 сентябрь кунлари Мисрга ташриф буюргач, у ердан Ғазога ўтмоқчи. Исроил ҳукумати ХАМАС назорати остидаги Ғазони блокада қилгани, фақат Ғарб эмас, БМТ ҳам бу блокадани террорга қарши курашнинг бир парчаси сифатида тан олганини ҳисобга олсак, Эрдўғоннинг Ғазога бориш қарори дунёда жиддий ўзгаришларга йўл очиши мумкин.
Ражаб Эрдўғон БМТ Бош Ассмблеясининг 18 сентябрда Нью-Йоркда очиладиган мажлисида иштирок этиб, Ғазона Исроил тарафидан блокада қилиниши ноқонуний эканлигини тан оладиган қарор лойиҳасини таклиф қилмоқчи эканлигини ҳам билдирди.
Яна маълум бўлишича, Филистин мухториятининг президенти Маҳмуд Аббос ва Араб Бирлиги Лигасининг Бош котиби Эл-Араби Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғлига телефон қилиб, Туркиянинг қарорини олқишлашган ва ҳар қандай ёрдамга тайёр эканликларини билдиришган.
Туркия араблар билан ҳамкорлик қилиб, Ғарбнинг Яқин Шарққа қаратилган сиёсатини буза олишга кучи етадими? Бу саволга ҳали жавоб йўқ. Лекин, тахмин қилиш мумкинки, Туркиянинг бунга кучи етмайди. Чунки, муаммоларнинг ечишдаги асосий аргумент ҳалигача қуролдир.