04 September 2011
12:05 -
Тожикистондан хабарлар (Тўлатилган версия)

“Ҳаракат”: Ўзбек мактабларини бекитишгача бораётган Тожикистон ҳукуматидан бундан бошқа нима ҳам кутиб бўларди. Аммо, унутмайликки, ўз ичимиздан чиққан хоин-ёзувчилар - 53-54 лақабли Салой Мадамин ва Ёдгор Обид ҳам Маҳмуд Худойбердиевни бандит деб қоралаш билан шуғулланиб келмоқдалар. Ҳозир улар бу суд қарорини оқишлаб қарсак чалишаётган бўлса ажаб эмас. Аммо, ўзбек миллати ахир бир кун бу хоинларнинг жазосини бериши керак.
2. 2-3 сентябрь кунлари Душанбеда “Тожикистоннинг мустақиллиги ва тожик диаспораси: шаклланиш тарихи, ютуқлар ва муаммолар” номли Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
“Ҳаракат”: Бу конференциянинг ўтказилиши кўрсатмоқдаки, Тожикистон чет элда яшайдиган тожикларнинг тақдирига бефарқ бўлиб қолмоқчи эмас. Шу муносабат билан эслатиб ўтамиз, “Бирлик” Партияси бир неча йил аввал Ўзбекистон президенти Ислом Каримга мурожаат қилиб, чет элда яшайдиган ўзбекларнинг муаммолари билан шуғулланувчи махсус вазирлик яратишни таклиф қилган эди. Минг афсуски, бу чақириқ жавобсиз қолган.
3. Бугун куннинг иккинчи ярмида Тожикистонга расмий ташриф билан Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажод келади. У бугуноқ ҳамкасби Имомали Раҳмон билан учрашади.
Манба - Asia-Plus