01 September 2011
23:25 -
Мусулмонлар идораси ходимлари Ислом Каримнинг алоҳида эътиборига сазвор бўлди
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Марказий бошқарувининг салкам тўлиқ таркиби Президентининг алоҳида эътиборига ноил бўлди. Улар “Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Муфтийдан ториб, унинг ҳайдовчисигача бундай марҳаматга лойиқ кўрилишининг сабаби аниқ: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳукуматнинг сиёсий манфаатларини шариатга мослаб бериш билан шуғулланади ва феълан атеист бўлган шу ҳукуматга хизмат қилади. Ҳар қандай хизмат тақдирланиши керак. Кўриб турибмизки, тақдирланмоқда ҳам.