01 September 2011
22:39 -
Хорижда истиқомат қилган юртдошларимиз СПИД-тестдан ўтказилади
Ҳақиқатан ҳам замонавий вабо аҳамиятини олган СПИД касаллиги тарқалиши билан боғлиқ чоралар доирасида хориждан келаётган юртдошларимизни махсус текширувлардан ўтказиш, аэропортларда тиббий-тест ускунларини ўрнатиш долзарб масала сифатида гапирилмоқда. Бу ҳақда бир муддат аввал Uzinform интернет нашри маълум қилди.
Соҳа мутахассисларидан бирининг мухбиримизга айтишича, мавжуд аҳвол, яъни СПИДнинг кўп ҳолларда ташқаридан кириб келишини ҳисобга олиб, яқин орада Парламент бу борадаги қонунчиликка ўзгартириш киритиш, тезкор тестлар жорий қилишнинг ҳуқуқий асоси масаласини кўриб чиқади.
Агар текширувлар жорий қилиш масаласи қонунлашса, хорижда истиқомат қилган юртдошларимиз қони томчисини Тошкент аэропортида қолдиришига тўғри келади.