26 August 2011
06:07 - Уч кунлик ўсишдан кейин, Dow Jones яна тушди
АҚШ фондлар бозорида сўнгги уч кун ичида Dow Jones индекси ўсиш кўрсатиб, инвесторларнинг диққатини олтиндан қимматли қоғозларга қайта тортабошлаганди. Аммо, кеча яна тушиш кузатилди.

Dow Jones индекси бир кунда 171 поғана тушди, энди у 11150 га тенг.

Бу индекснинг ортиши, олтиннинг нархи тушишига сабаб бўлганди. Балки, бугун олтиннинг нархи яна ортишга бошлар. Хуллас, молиявий соҳада, демак, иқтисодда ҳам, ноаниқлик давом этмоқда.