26 August 2011
02:19 - Ислом Карим америкалик сенаторни қабул қилди, Рамазон ҳайитини нишонлаш ҳақида Фармон чиқарди
Ўзбекистон президенти АҚШ Сенатида биронта маҳим лавозимга ҳам эга бўлмаган республикачи-сенатор Линдсей Грехмни қабул қилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган масалалар, жумладан Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш муаммоларини муҳокама қилибди. Бу ҳақдаги расмий хабарда умумий гаплардан бошқа нарса йўқ. Хабарга Ислом Каримнинг алоҳида ва АҚШ сенатори билан АҚШ элчиси Жорж Кроллнинг расми алоҳида илова қилинганидангина учрашувда элчи ҳам бор бўлганини тушуниш мумкин.

Бугун Ислом Карим Рамазон ҳайитини 31 август куни кенг нишонлаш ҳақидаги буйруқ каби Фармон ҳам эълон қилган.