22 August 2011
20:13 -
Имомлар аттестациядан ўтди
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳайъати ҳузуридаги махсус комиссия мамлакатдаги барча имом-хатибларни аттестациядан ўтказди, дейди идорага яқин манба. Имом-хатиблар диний билимлар билан бирга давлат сиёсати, диний бағрикенглик масалалари бўйича ҳам саволларга жавоб қайтарган. Имтиҳон олувчи таниқли уламолардан бирига кўра, имомларнинг билим даражаси ўта паст бўлиб, улар ҳатто оддий шаръий амаллар борасидаги саволларга ҳам жавоб қайтара олмаган. Шунга қарамай имомлар садоқати (гап мавжуд режимга садоқат ҳақида бўлса керак – Ҳаракат) ва ҳушёрлигига қараб, аттестациядан ўтиб кетаверган.
Бу бечораларга “Каъба горизонти ташқарисида Каъбага қараб номоз ўқиб бўлмас экан, Қуръоннинг шунга оид оятларини қандай тушуниш керак?” ёки “Шимолий Қутбга яқинлашган сари кун узайиб боравергани учун, рўза тутиш қийинлашгани, масалан, Швецияда ҳозир рўзани маҳаллий эмас, Каъба вақтига қараб тутиш кераклиги ҳақида фатволар берилаётганига қандай қарайсиз?” каби саволлар беришса эди, улар имомликдан воз кечиб қочиб кетишган бўлармиди.