19 August 2011
21:40 -
Покистонда мусулмонлар мусулмонларни ўлдирмоқдалар, бу ҳам жиҳодми? Ўзбекнинг псевдо-демократлари бу жиҳодчилардан фарқлими?
Покистоннинг Ҳайбар вилоятидаги сунниларга оид бир масчитнинг жума намози пайтида портлатилиши натижасида 40 киши ўлган, 85 дан кўпи яраланган. Бу пайтда масчитда 300 дан кўпроқ мусулмон бўлган.
Ҳали биронта ташкилот бу воқеа бўйича маъсулиятни бўйнига олмаган бўлса ҳам, аввалдан айтиш мумкинки, бу - ислом жангариларнинг навбатдаги қонли террористик актидир.
Ва тахмин қилиш қийин эмаски, бундай ҳужум уюштириб, мусуслмонларни ўлдирган террористлар ўзларни жиҳодчи деб ҳисоблашади ва Оллоҳ йўлида иш қилишаётганига ишонишади. Бу бечораларни ўлимга юбораётган чала муллалар ҳам тўғри иш қилишаётганига ишонишади. Аммо, бу - Оллоҳ истаган ишми?
Бундай воқеаларни тўхтатиш учун оддий мусулмонларга оддий бир ҳақиқатни тушунтириш керак. Чала муллаларнинг гапини Оллоҳ буйруғи деб қабул қилманг, Оллоҳ берган ақл билан яшашга ўрганинг.
Энди, чала муллаларни қўйиб турайлик-да, чала демократларга ўтайлик.
Маълумки, “Эрк” партиясининг раисиман деб даъво қилаётган 53-54 лақабли Салой Мадамин “Эрк” газетасининг Жаҳонгир Муҳаммад бош редакторлигида чиқарилган 1994 йилдаги сонида “Ёшларимизни шундай тарбиялашимиз керакки, уларни Оллоҳ номидан ўлимга юборсак, ўйламасдан ўлимга кетишлари керак” деган чақириғинии ёзган. Орадан 17 йил ўтди, Салой Мадамин бу сўзларидан қайтдими. Йўқ. Демак, яқинда Тошкент масчитларида ёшларимиз Оллоҳ номидан портлашлар қилишга бошлашини кутиш керак. Дарвоқе, бу демократ-жиҳодчини чала мулла Обиджон Қори қўллаб-қувватлаётганини ҳам ҳамма билади.
Кеча сайтимизда самарқандлик Холиқназар Ғаниевнинг демократлар шу Салой бошчилигидаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати атрофида бирлашиши мумкинлиги ҳақидаги гаплари келтирилган. Ўйлаймизки, Холиқназар акани тушуниш мумкин, у киши 53-54 нинг юқорида айтилган чақириқлардан хабарсиз, холос. Демак, пушаймон бўлиш вақти ҳам келади.