19 August 2011
21:03 -
Муаммар Каддафий таклиф қилган йўл билан Қозоғистон Сенати бироз янгиланди
Авваламбор, эслатиб ўтиш керакки, Қозоғистон парламенти – Mажлиснинг юқори палатаси бўлмиш Сенатда ҳозир 47 ўрин бор. Собиқ президентлар автоматик равишда Сенат аъзоси бўлишларини ҳисобга олсак, бу рақам ё ортиб ё камайиб туриши мумкин. 15 сенатор президент тарфидан тайинланади, қолган 32 нафари ҳам тўғридан-тўғри халқ тарафидан эмас, қуйи даражадаги маҳаллий кеенгашлар тарафидан сайланади. Ҳар сайловда сенаторлар қисман янгиланади. Бугун бўлиб ўтган сайловларда 16 янги сенатор сайланган.
Икки палатага эга бўлган ҳақиқий демократик давлатларда, масалан, АҚШда сенаторлар ҳам тўғридан-тўғри оддий сайловчилар тарафидан сайланади. Узоқ йиллар аввал Ливияда давлат тўнтариши йўли билан ҳокимиятга келган Муаммар Каддафий парламент сайловларини бошқача демаократик принциплар асосида шакллантириш йўлини танлаганди. Бу унинг ўз ихтиросими ёки у буни бошқалардан олдими, фарқи йўқ, ҳозир Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия каби демократиядан у ёки бу шаклда узоқ бўлган мамлакатлардаги Сенат номли юқори палаталарни шакллантиришда айнан Каддафийнинг йўли ишлатилади.
Каддафий маҳалла кенгаши каби органларнигина халқ тарафидан сайланиши, юқори даражали кенгашлар эса қуйи кенгашларнинг аъзолари тарафидан сайланишини қонунлаштирганди.
Хуллас, бугун Қозоғистоннинг вилоят кенгашлари 39 номзоддан 16 нафарини Сенатга сайлашди. Марказий Сайлов Комиссияси сайловлар ҳамма ерда қонунлар доирасида ўтказилганини таъкидлаб, ниҳоий натижалар 22 августгача эълон қилинишини билдирди.