18 August 2011
02:37 -
Белорусия президенти Ислом Каримни жазоламоқчими?
Ҳозир Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотида (КХШТ) раислик қилаётган Белорусиянинг президенти Александр Лукашенко бу ташкилотнинг ишида тўла иштирок этишни истамаганлар ташкилотдан чиқарилиши керак, дейди. У Қатарга расмий ташриф билан кетиш олдидан журналистлар билан учрашганда шундай сўзларни айтган. У Остонада Россияга КХШТ доирасида тезкор оператив кучлар тузиш масаласида фаолроқ бўлиш ҳақида топшириқ берилганини ҳам таъкидлаган.
Маълумки, сўнгги йилларда айнан Ўзбекистон КХШТ фаолиятларига қатнашмаяпти, тезкор оператив кучлар тузилишига қарши бўлмоқда. Демак, Александр Лукашенко Ўзбекистонни назарда тутиб, уни КХШТдан чиқариш ҳақида гапирмоқда.
Бу Белорусия президентининг ўз ташаббусими ёки у Владимир Путиндан шундай топшириқ олдими? Жавоб яқинда маълум бўлиб қолади. Ёки Ислом Карим ундан олдин отини қамчилаб қолармикан?