16 August 2011
05:18 -
Dow Jones индекси уч кундан бери юксалмоқда
Тошкентда вақт ярим кечадан ўтди, сешанба бошланди. Вашингтонда ҳали душнанба. Ҳозиргина, яъни маҳаллий вақт билан 16:00 да Нью-Йорк биржаси кундалик ишини битирди, бекилди.
Бугун Dow Jones индекси ўтган пайшанба ва жума кунлари каби, юксалишни давом эттирган. Биржа ёпилган пайтда унинг абсолют миқдори 11483 эди, бир кунлик ортиш даражаси 340 (тахминан 3%).
Июль ойининг ўрталарида 12700 атрофида бўлган Dow Jones индекси, АҚШда дефолт ваҳимаси остида, баъзи кунларни ҳисобга олмаса, мунтазам тушиб борарди. Дефолт хавфи 2 августда бартараф этилгандан кейин ҳам, Нью-Йорк биржасида барқарорлик бўлмаган.
Мана уч кундирки, табиий, гап ҳафтанинг иш кунлари ҳақида кетмоқда, биржада барқарорлик бор, Dow Jones мунтазам ортиб бормоқда.
АҚШда дефолт хавфи билан бошланган молиявий мини-инқироз битган бўлиши мумкин.