16 August 2011
03:50 -
Ўзбекистоннинг Россиядаги Бошконсули Тюмень вилоятига борди, “Бирлик”нинг таклифини эсладими?
Мамлакатимизнинг бу мамлакатдаги Бош консули Абдураҳим Қаюмов бугун Тюмень вилояти губеранатори Владимир Якушев билан вилоят маркази Тобольскда учрашгани ўзини мустақил деб атайдиган ва рус-инглиз тилларида чиқадиган сайтда эълон қилинди. Ҳар куни 2-3 та хабар тарқатадиган кичгинагина сайт бу маълумотни қаердан олганини билдирмаган. Кўринишидан, ҳукумат стуктураларда бу каби хабарларни ўзини мустақил деб атайдиган турли қўғирчоқ ахборот воситаларига бериб, уларнинг эълон қилинишини назорат қиладиган орган бор.
Хуллас, хабарга кўра, Бош консулимиз Тобольскнинг гўзал табиат манзараларига беш кетибди ва бу вилоят вакилларини октябрь ойида Тошкентда бўладиган иқтисодий форумга таклиф қилибди.
Аслида, бу хабар рус губернаторининг қуйидаги сўзлари билангина эътиборга лойиқ: “Тюмень вилояти иқтисодий ривожланган минтақалардан бири сифатида чет эл фуқароларини ўзига жалб қилади. Сўнгги йилларда Ўзбекистондан ҳам иш қидириб келган одамлар кўп. Аммо, биз меҳнат муҳожирлари учун квотани камайтиришни давом эттирамиз, ноқнуний миграция йўлига тўсиқлар қўямиз. Вилоятимизга келаётган меҳнат муҳожирлари бизнинг қонунларимизни билишлари ва уларга бўйсунишлари керак.”
Бугунги бошқа хабаримиздан ҳам маълумки, ўзбекистонликларнинг Россияда ўлиш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Тюменда ҳам ўлган, турли жиноий ишларга аралашиб қолган, умуман, турли муаммолар гирдобида қолган ўзбеклар кўп бўлса керак. Ҳар ҳолда Бош консул шу каби муаммоларнинг ҳал этишда иштирок этиш учун бу минтақага келган бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас.
Маълумки, “Бирлик” Партияси Ўзбекистон ҳукумати таркибида чет эллик ўзбеклар билан шуғулланадиган вазирлик тузиш таклифини бир неча йил аввал эълон қилган эди. Тюмень губернаторининг гаплари ҳам кўрсатмоқдаки, ўзбекларнинг муаммолари етарлича бор. Уларни Бош консулнинг ҳар замонда бир қилинадиган ташрифлари доирасида ҳал этиб бўлмайди. “Бирлик”нинг таклифини кеч бўлса ҳам амалга ошириш керак.