13 August 2011
10:50 -
Душанбеда бўладиган МДҲ саммитига Ислом Карим борадими?
Сентябрь ойининг бошида Тожикистон пойтахтида ўтказиладиган МДҲ саммити СССР йўқ бўлганининг 20-чи йилига тўғри келмоқда. Демак, бу юбилей саммити бўлади.
“Азия-Плюс” агентлигининг Тожикстон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот депаратменти раҳбари Давлат Назриевга асосланиб хабар қилишича, бу саммитда қатнашиш режаларини Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Озорбайжон ва Туркманистон президентлари шахсан билдиришган. Белорусия, Украина ва Ўзбекистон лидерларидан ҳали жавоб келмаган.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримдан қандай хабар келишини тахмин қилиш қийин эмас. У Қозоғистонда бўлган аввалги йиғилишда Тожикстон президенти билан муштлашиш остонасига келгани ва уларни Нурсултон Назарбой ажратганини баъзи рус журналистлари ёзишганди. Демак, Ислом Карим Душанбега ҳам бормайди.
Ҳозир МДҲда Тожикистон раислик қилмоқда. Душанбедаги саммитда раислик Туркманистонга ўтади. Кейинги саммит Ашхободда бўлади.