13 August 2011
06:46 -
Олий Мажлис Сенати 26-27 августда йиғилади
Ростдан ҳам Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат бор каби. Бутун дунёда парламентлар, фавқулодда вазият бор бўлган мамлакатлардан ташқари, ёзги таътилда. Аммо, кечаги хабаримизда айтилганидек, Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси ўтган куни мажлис ўтказиб, арзимаган қонун ўзгаришлари қабул қилганди.
Кеча эса, Сенатнинг Кенгаши йиғилиб, шу йилнинг 26-27 август кунлари Сенатнинг ялпи мажлисини Тошкентда ўтказиш ҳақида қарор чиқарибди. Ваҳоланки, доимий ишлайдиган қонунчилик органи учун, агар у таътилга чиқмаган бўлса, бундай қарор керак ҳам эмасди.
Аммо, бизнинг Сенат, Қонунчилик палатаси ҳам, Ўзбекистон Конституцясини қўпол равишда бузиб, доимий ишлайдиган орган вазифасини бажармайди. Мана энди икки кунлик цирк қилиб, яна ғойиб бўлади.
Ўша икки кунлик мажлисда бир қатор қонунларга Қонунчлик Палатаси тарафидан киритилган ўзгартиришлар тасдиқланиб, яна бир қатор қонунлар қабул қилинар, маҳалла оқсоқолларини сайлаш кампаниясининг натижалари кўриб чиқилар экан.