13 August 2011
06:22 -
Сурияда Башар Асадни қатл этиш талаблари ўртага отилди
Бугун жума номозидан кейин Сурия кўча-майдонларига чиққан ўн минглаб намойишчилар, аваллгиларидан фарқли ўлароқ, диктатор-президент Башар Асаднинг истеъфосини
эмас, унинг қатл этилишини талаб қилишди. Ҳукумат армияси одатдагидек намойишчиларга қарши куч ишлатди, “Ал-Жазира" телеканалига кўра, 17 киши ўлдирилган. Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг айтишича, март ойидан бери Сурияда 2 мингдан ортиқ намойишчи ўлдирилган.
Сурия ҳукумати эса, тартибсизлик чиқарган бандитларга қарши куч ишлатилганини гапирмоқда.
Кечаги хабарлардан маълумки, АҚШ давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Башер Асад режимига қарши босимни кучайтиришга, хусусан, Суриядан нефть ва газ сотиб олмасликка, Россияни бу режимга қурол сотмасликка чақирди.
Ҳа, яна бир диктаторнинг қонли режими сўнгига келмоқда. Бор-йўғи бир йилча аввал эса, Россия Суриянинг Ўрта ер денгизига чиқадиган соҳилида ўзининг юрт ташқарисидаги энг катта ҳарбий базасини яратиш ҳақида Башар Асад билан келишганди. Диктаторнинг боши осмонда эди. Унинг тақдирини ҳал қилган нарса, айнан, шу келишув бўлган бўлиши ҳам мумкин. Уюшмаган суриялик намойишчи араблар кимларнингдир қўлида оддий қурол бўлаётган бўлса ажабланмаслик керак.