11 August 2011
07:07 -
Туркия парламенти раиси яна ифторликда, 9 ёшли турк қизи эса йиққан пулларини Сомалияга ёрдам учун берди
Кечаги хабарларимизда бир оммавий ифторликка қатнашган Туркия парламенти раиси Жемил Чичек кутилмаганда “Бундай ифторликларни тўхтатайлик энди, Сомалиядаги қардошларимизнинг аҳволини унутмайлик” деганини ёзиб, уни “Офарин!” дея олқишлагандик. Шунга қарамай, Туркия матбуотидаги сўнгги хабарларга кўра, Жемил Чичек кеча яна бир оммавий ифторликка қўшилган. Бу сафар ифторлик Туркия армияси бўлимларидан бирининг қўмондонлигида бўлибди. Балки, Жемил Чичек аввалдан режалаштирган ишларини битираётгандир.
“Туркия” газетасининг хабарига кўра эса, Туркияниннг Ўрта Ер денгизи қирғоғидаги Адана вилоятида яшайдиган 9 ёшли Рувейда Токдемир исмли бир қиз йиллардан бери йиғиб юрган пулини Африкада очликда қолганларга ёрдам фондига берибди.
У кеча ота-онаси билан биргаликда “Халкбанк” банкининг шуъбаларидан бирига келиб, 63 турк лираси миқдоридаги пулини (тахминан 50 доллар) Диёнат ишлари вазирлиги тарафидан Африкага ёрдам бериш мақасадида очилган ҳисобга топширмоқчи бўлибди. Қизалоқнинг бу ишидан тўлқинланиб кетган банк шуъбасининг мудири Мелтем Шендол ўз ёнидан 63 лира чиқариб, банкка Рувейда Токдемир номидан 126 лира пул қўйибди.
Бу ерга етиб келган тележурналистларга Рувейда шундай дебди: “У ердаги болалар ўлмасин, оч қолмасин. Дуо қиламан, Африкада ҳеч оч инсон қолмасин, болалар очликдан ўлмасин”. Рувейданинг отаси Аҳмат Токдемир ундан ҳам қисқа бўлган: “Қизим билан ғурурланаман”.
Рувейдага “Офарин! Отангга раҳмат” дегимиз келади.
Энг сўнгги хабарларда Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ва Ташқи ишлар вазири Аҳмет Довудўғли хотинлари билан биргаликда қурғоқчилик ва очлик балосига учраган Сомалияга яқин кунларда боришлари эълон қилинди.