11 August 2011
06:20 -
АҚШнинг фондлар бозоридаги байрам бир кун бўлди, Dow Jones яна чуқурга шўнғиди
Сешанба куни Dow Jones индекси 430 даражага (+3,97%) кўтарилиб, абсолют миқдори 11240 га чиққани, Нью-Йорк фондлар бозорида байрам ҳавоси сурганини ёзгандик. Аммо, фондлар бозоридаги жараёнлар бу йўналишда бошқа давом этмади. Кеча, чоршанба куни Dow Jones яна чуқурга шўнғиди.
Бир кун аввалги 430 даражага юксалиш кеча 520 (-4.63%) даражага тушиш билан ниҳояланди. Dow Jones индексининг абсолют миқдори 10720 бўлди.
Ҳозир бу соҳанинг тажрибали экспертлари ҳам эртанги кун учун прогноз беришдан ўзларини тиймоқдалар.