11 August 2011
02:07 - Тошкент вилоятида собиқ ҳоким ўлдириб кетилган
Олмалиқ шаҳрининг собиқ ҳокими Абдурашид Зокировнинг жасади шу йилнинг 1 августида Чорвоқ-Тошкент трактининг 15-километридан оқиб ўтувчи ариқдан топилган, деб хабар қилди Озодлик радиоси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига иқтибосан. Маълум бўлишича, Бўстонлиқ тумани Қушқўрғон қишлоғи ҳудудида бўғиб ўлдирилган собиқ ҳоқим кейинчалик ёқиб юборилган ва унинг куйган жасади сувга ташланган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси суриштирув ишларини олиб бормоқда экан. Ҳозирда унинг собиқ ҳайдовчиси гумондор сифатида ҳибсга терговга жалб қилинибди. Одамларнинг айтишича, Зокиров қиморга ишқибоз бўлган ва бу нарса охири унинг бошига етибди.