11 August 2011
02:42 -
“Ўзавтосаноат” қўшимча акциялар чиқаради
Бу акционерлик компанияси 105,955 млрд сўмлик янги акциялар чиқарди, ёки бу соҳанинг тилига кўра, эмиссия қилди. Улар 5 август куни давлат рўйхатидан ҳам ўтказилган. Ўзбекистонда акциялларни рўйхатга олувчи ташкилот - Давлат мулк қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини координация ва назорат қилиш марказидир.
Бу эмиссия доирасида ҳар бирининг қиймати 43366 сўм бўлган 2444200 дона акция чиқарилади. Эслатиб ўтамиз, бугун 1729,12 сўм бир АҚШ долларига тенгдир. “Ўзавтосаноат” акционерлик компаниясининг устав капитали ҳозир 233,975 млрд сўм эканлигини ҳам билдирган uzdaily.uz сайти ўз хабарининг манбаини кўрсатмаган.