10 August 2011
01:58 -
Ҳақиқий хабар ва унинг таҳлили “Ҳаракат”да ўқилар: Биз каби Туркиялик вазир ҳам оммавий ифторликларга қарши
Айнан бугун Туркиянинг “Миллиёт” газетасидан олинган бир хабарни тарқатгандик. Унда билдирилишича, кеча Истанбулда кўчада 100 минг киши ифтор қиладиган 1,5 км узунликдаги дастурхон ёзилган, ифторлик ҳозирлаш учун 15 тонна гуруч, 20 тонна гўшт ишлатилган.
Биз бу хабарга қўшимча қилиб, аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган Сомалияда болалар очликда ўлаётганини эслатгандик ва бундай ифторликларга очиқча бўлмаса ҳам, феълан қаршилик билдиргандик.
Яна ўша “Миллиёт” газетасининг билдиришича, бугун Туркия Мустақил Тадбиркорлар Жамияти анаъанавий ифтор дастурхони ёзибди. Бу ифторлик очиқ майдонда ўтказилмаган бўлса-да, унга анъана бўйича, кўп одам иштирок этган. Бу жамият диндор ишбилормонларни бирлаштиргани учун оддий одамлар, баъзида расмий нашрлар ҳам, уни “мусулмон табдиркорлар жамияти” деб айтишади. Бугунги ифторга Туркияда ҳокимиятда бўлган исломий илдизли Адолат ва Тарққиёт Партиясининг кўзга кўринган аъзоларидан бири, ҳозир мамлакат парламенти - Туркия Буюк Миллат Мажлисининг раиси лавозимини эгаллаб турган Жемил Чичек ҳам қатнашган экан.
Маълумки, бундай ифторликлар, бунинг устига, давлат одамлари қатнашган ифторликлар, маълум маънода сиёсий-пропагандик тадбирга айланади, давлат одамлари қисқа нутқ ҳам сўзлаб олишади. Бугун ҳам шундай бўлган. Аммо, Жемил Чичек кутилмаганда “Бундай ифторликларни тўхтатайлик энди, Сомалиядаги қардошларимизнинг аҳволини унутмайлик” дебди. Офарин!
Тахмин қилиш қийин эмаски, ростдан ҳам бой диндорлардан иборат бўлган бу Жамият эртагаёқ очлик ичидаги Сомалияга ёрдамлар жўнатишга бошлайди. Яхши, жўнатишсин, бундай ифторликлардан кўра, йўқсилларга ёрдам бериш савоблироқ.
“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга кўра, Ислом уламолари Қуръонни янгидан тафсир қилишлари, Ислом динимизнинг ягона фарзи “имон” эканлигини тушунишлари, рўза тутиш каби иккинчи ва ёки ундан ҳам паст даражадаги амалиётлар имон билан бир қаторда фарз бўлолмаслигини, улар қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмайдиган нарсалар эканлигини тан олишлари керак. Қани энди, умрида жиноят деса ҳам бўладиган хатолар қилган Обидхон Қори каби уламоларимиз энди шу каби жиддийроқ ишлар билан шуғулланишга бошлашса.