10 August 2011
00:27 -
Буюкбритания элчилиги ходими Леонид Кудрявцев иши апеллация босқичида кўрилди
Кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани суди апеллация судлов ҳайъати Британия элчилиги матбуот котиби Кудрявцевга нисбатан чиқарилган қуйи инстанция суди қарорини кўриб чиқди ва кутилганидек қарорни ўзгаришсиз қолдирди.
Шу йилнинг 15 июль куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди Леонид Кудрявцевни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 201-моддаси билан айблаб, энг кам иш ҳақининг 80 баравари (3 978 800 сўм) миқдоридаги жарима билан жазолаш ҳақида қарор чиқарганди.
Мазкур маъмурий иш деспозицияси Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодекснинг норозилик намойишлари, пикетлар ва кўча юришлари ўтказиш тартибини бузганлик бўлиб, Леонид Кудрявцевнинг ҳуқуқ ҳимоячиларига бу борада ёрдам берганлиги ҳуқубузарлик, деб топилган. Сиёсий аҳамиятга молик бу қарор юзасидан Британия ҳукумати ўз норозилигини билдирганди, дейди мухбиримиз.