09 August 2011
20:48 -
Режимнинг зулми оталарни ҳам урмоқда
Британия фойдасига жосусликда гумонланиб, оғир қийноқларга солинган бу мамлакатнинг Тошкендаги элчихонасининг собиқ қўриқчиси Қаюм Ортиқовнинг тақдири борасида хабар қилгандик. Жосуслик айблови тасдиқланмагач, одам савдоси жинояти билан озодликдан маҳрум қилинган Қаюм Ортиқов шу йилнинг 9 майида муддатидан аввал озодликка чиқарилганди. Бугун маълум бўлишича, тақдир Қаюмни яна бир оғир синовга ташлабди. Бир неча кун аввал унинг отаси Саид ака юрак хуружи туфайли оламдан ўтибди.
Ўғли Қаюмга, сўнгра иккинчи фарзанди Самандарга нисбатан адолатсизликлар туфайли икки марта юрак хуружини бошдан кечирган отани кейинги юрак хуружи бу дунёдан олиб кетди.
Қабоҳат беиз кетмади, шундай саодатли кунларда отани Аллоҳ раҳматига олсин.