08 August 2011
21:16 - Гулнора Карим мамлакат бўйлаб ифторлик бермоқчи
Шу йилнинг 8-19 август кунлари “Меҳр нури” хайрия жамғармаси раҳбари Гулнора Карим мамлакат бўйлаб мусулмонлар учун ифторлик акциясини ўтказмоқчи. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари жар солишмоқда. Йўқсилларни қувватлаш, бечоралар ҳолидан хабар олиш иддаоси билан ўтказилаётган мазкур йирик акциянинг ҳалоллиги ҳақида гапириш мушкул. Ҳар ҳолда Президентнинг эркатойи жамоатчиликка пок халқумли шахс сифатида танилмаган, аксинча, у ўғирлик ва коррупциянинг тимсолидир.

Нашрларнинг ёзишича, 2005 йилдан бери Гулноранинг ифторлигини еб, уни дуо қилганлар 100 минг кишидан ошиб кетибди. Аммо, битта саволга жавоб йўқ. Бундан чиқди, Ислом Карим раҳнамолигида гуллаб-яшнаётган Ўзбекистонда йўқсиллар бор экан-да? Гулноранинг мақасади - бу саволга "ҳа" деб жавоб бериш ва отасини шарманда қилиш эмасми, дейди мухбиримиз.