04 August 2011
12:50 - Қозоғистон хомашёга боғлиқликдан қутилмоқчи, ишлаб чиқариш 12 марта ошди, ЕИ билан алоқалар мустаҳкамланмоқда
Кеча Павлодор вилоятига ишчи сафар билан келган Қозоғистон президенти яқинда Германияда амалиёт қилинганидан кейин соғлиғи жойида эканлигини кўрсатишдан ташқари, мамлакат иқтисодининг соғлиғи яхши эканлигини исботлайдиган сўзлар айтди.

Биз хомашёга боғлиқликдан қутилиш йўлидамиз, деган Нурсултон Назарбой, мустақилликнинг 20 йилида ишлаб чиқариш мамлакатда 12 марта ошганини гапирган.

Айни замонда Қозоғистон халқаро соҳада ҳам позицияларини мустаҳкамламоқда. Остонда Европа Иттифоқининг ваколатхонаси самарали ишламоқда. Кеча ЕИнинг Ташқи ишлар ва сиёсат хавфсизлиги масалалари бўйича Бош комиссари Кэтрин Эштон ЕИнинг Қозоғистондаги делегациясининг раҳбари қилиб, франциялик дипломат Аурелия Бушени (Aurelia Bouchez) тайинлабди.