04 August 2011
12:34 - АҚШ Фондлар бозорининг сиёсатчиларга ҳурмати йўқ
Ўтган куни АҚШ Сенати дефолтнинг олдини оладиган қарор чиқарган дақиқаларда ёпилган Нью-Йоркдаги биржада Dow Jones индексининг қиймати ўша кунги 266 даражадаги тушишдан кейин 11866 га тенг эди. Кеча фондлар бозори жиддий шаклда ўсишга бошлаши ҳам кутилмоқда эди. Аммо, кеча ундай бўлмади. Ўсиш бор-йўғи 30 даража бўлди ва Dow Jones индексининг қиймати 11896 га чиқди.

Хуллас, АҚШ фондлар бозори ва бу бозорнинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси мамлакат сиёсатчиларининг сўнгги дақиқаларда умумий фикрга келганларига, таъбир жоиз бўлса, катта ҳурмат кўрсатмади.