03 August 2011
23:13 -
Қотилликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Челябинскда 9 йилга кесилди
Ўрисларнинг қатор оммавий ахборот воситалари юртдошимиз, 1982 йилда туғилган Фирудин Меҳдиевнинг қотилликда айбланиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида ёзмоқда. Россия Федерацияси Бош прокуратураси қошидаги Тергов қўмитаси матбуот хизматига кўра, Меҳдиев шу йилнинг 1 май куни 36 ёшли ўрисни рашк туфайли пичоқлаб ўлдирган.
Маълум бўлишича, Фирудин Меҳдиев сўнгги йилларда марҳумнинг аёли билан яшаб келган экан. Тақдир тақозосини кўрингки, у ўзи ноқонуний яшаб келаётган аёлнинг аввалги турмуш ўртоғини ўлдирибди ва энди у узоқ йиллик қамоқ жазосини кучайтирилган тартибдаги колонияда ўтказади.