03 August 2011
21:53 -
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида прогресс бор эмиш
Мавжуд режимнинг югурдаклари бу ҳақда доим гапириб келадилар. Расмий хабарга кўра, буни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги халқаро-ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг ривожланишига бағишланган халқаро семинар ва “Инсон ҳуқуқлари маданияти” мавзусидаги давра кенгаши қатнашчилари ҳам тан олишибди.
Қачон бўлиб ўтгани айтилмаган бу икки тадбирда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош Комиссари, Тошкентдаги дипломатик ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари, Олий Мажлис палаталарининг аъзолари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг, давлат ва суд органларининг, фуқаролар жамияти институтларининг вакиллари иштирок этганлар.
Хабарга кўра, семинар қатнашчиларининг ҳаммаси Ўзбекистонда бу соҳада ижобий ўзгаришлар бўлганини гапирган эмиш. Биронта одам камчиликлар ҳақида оғиз ҳам очмаган. Демак, камчилик йўқ.
Маълумки, БМТ ва унинг органлари ҳуқуқ ҳимоячилиги масаласи билан ҳеч қачон яқиндан қизиқишмаган. Буни тушунса бўлади, чунки, бу халқаро ташкилот аъзоларининг кўпчилигида ҳали ҳам тоталитар, андитемократик ёки авторитар режимлар мавжуд.
“Минтақавий диалог" ташкилотининг Тошкентдаги филиалининг директори Мьюша Север ҳам улардан қолишмайди. У Фридомхаузнинг Ўзбекистондаги бюросини бошқарган вақтдаёқ ўзининг антидемократик башарасини кўрсатган эди. Маълумки, у ўша пайтдаёқ ўз офисига Баҳтиёр Нишонов, Умида Ниёзова каби кимсаларни йиғиб олиб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига муносабатни ижобий тарафга ўзгартириш учун ҳеч уринмаган. Ҳозир Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг Берлиндаги офисига кўчиб олган Умида Ниёзова, Фридомхаузнинг Вашингтонидаги офисига кўчиб олган Баҳтиёр Нишоновлар Ўзбекистон ҳукуматига айғоқчилик билан шуғулланишаётгани ҳам кўпчилик тахмин қилади.
Аммо, хабарда айтилишича, семинарда қатнашган ЕХҲТнинг Инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар бюросининг вакили (исми келтирилмаган) ҳамда АҚШнинг Миллий Демократик Институтининг Ташкентдаги бюроси раҳбари Кларк Плексико ҳам семинарда нутқ сўзлашган. Айнан улар бор камчиликларни гапиришмагани, Ўзбекистонда рўйхатга олинган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти “Эзгулик” вакиллари ҳатто бу семинарга чақирилмаганини танқид қилишмагани қабул қилиб бўлмайдиган нарса. Балки, улар танқидий гаплар гапиришган, аммо ҳукуматнинг ахборот воситалари бу ҳақда оғиш очишмагандир.
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ЕХҲТнинг Инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар бюросининг ҳамда АҚШнинг Миллий Демократик Институти вакиллари билан учрашиб ёки алоқа қилиб, бу хусусда изоҳ талаб қилишлари керак.