01 August 2011
20:30 - Ҳукуматдаги кадрлар алмашинувида доимгидек мантиқ йўқ
Президенти фармони билан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Галина Саидова Иқтисодиёт вазири этиб тайинланган. Иқтисодиёт вазирлигини бошқариб келаётган Равшан Ғуломов Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири бўлган. Хуллас, икки вазир ўзаро жой алмашган. Алмаштиришнинг сабаби айтилмаган, алмаштиришда мантиқ кўринмайди.

Ҳукуматда бошқа ўзгаришлар ҳам борга ўхшайди. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султонов ҳам ишдан олиниб, саройда четлатилибди. Ижодкорлар орасида энг узоқ муддат сарой охуридан ем еган бу шахснинг кейинги тақдири борасида гап йўқ. Аммо Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Рустам Қосимовни жавобгарликка тортилди, дейишаётибди.