01 August 2011
10:49 -
Барaк Обама давлат бюджети дефицити масаласида мухолифат билан келишишганини эълон қилди

Кўринишидан, республикачилардан иборат мухолифат дефицит шипини яна 2,5 трлн долларга оширишга рози бўлган, айни замонда давлат ҳаражатларини қадамма-қадам ўн йил ичида шу миқдорга камайтириш кўзда тутилган. 10 йилгача ё пошшо бор ё эшак деганларини ҳисобга олсак, келишувнинг иккинчи қисми - республикачилар ўз талабларидан чекинганларининг кўрсатгичидир.
Бугун кун бўйи Вакиллар Уйи ва Сенат бу келишув асосида тегишли қонунларни тасдиқлашини кутиш керак.