29 July 2011
23:10 -
Бу турк қизига қойил қолиш керак
Туркиянинг Эгей денгизига чиқадига Балиқасир вилояти марказига яқин бир қишлоқда яшовчи Менекше исмли қиз бу йил мактабни битиргач, бутун Туркия бўйича олий ўқув юртларига бараварига ўтказиладиган синовда Турк тили бўйича биринчи ўринни олибди.
Туркияда синовга кирган одам ўзи ўқишни истаган Университетни ҳам кўрсатади. Менекше Балиқасир Университетининг Тил ва адабиёт бўлимини кўрсатган экан.
Аммо бу қиз синовларда мамлакат бўйича биринчи ўринни олгач, Туркиянинг энг машҳур университетлари, уларнинг ичида Истанбулдаги Бўғозичи Университети, Ўрта Шарқ Университети, Фатиҳ Университети ва яна кўп ўқув даргоҳлари бор, Менекшени ўзларига таклиф қилишибди, стипендиялар ҳақида ваъдалар беришибди.
Аммо, қизалоқ йўқ дебди, Балиқасир Университетида ўқийман, чунки, яқинда кўзи кўрмай қолган онамга қарашим керак дебди. Офарин!
Унинг отаси Усмон Оқёй бир хоналик уйда турганлари учун эр-хотин ошхонада ётишларини айтар экан, уйимизда ҳеч нарса йўқ, қизим шу шароитда бундай муваффақият қозонганидан хурсандман, ҳозир бизга кўп нарсалар ваъда қилшмоқда, уларни қандай ишлатишни ҳам билмаймиз. Шу сабабли улардан воз кечмоқдамиз, қизим ўқиса, хотиним тузалса, шуни ўзи етарли дебди.