29 July 2011
22:18 -
Ўшлик ўқувчимизнинг саволига Абдураҳим Пўлатнинг жавоби: Имонийларнинг сафи кўпайиб, чалсавод қори ва шайхлар тарих ахлатхонасига отилади
Исмини кўрсатмаган, аммо ўзини Ўш шаҳридан эканлигини айтган ўқувчимиздан қуйидаги электрон хат келди.
Assalomu alaykum Abdurahim Polat aka! Sizga aytadigan bir-ikki ogiz gaplarim bor. Men O'sh shahridanman, sizni va partiyangiz ''Birlik''ni Qirgiziston janubidagi 2010 yilgi iyun voqealari boyicha qarashlarilarga, munosabatinglarga qoshilaman, haqiqatni yozasizlar bu mavzu boyicha.
Lekin nega Islom dinini har doim o'z maqolanglarda salbiy tushuncha bilan korsatasizlar? Go'yoki Islom faqat, qon tokishga, terrorga, zamondan orqada qolishlikka chaqiruvchi din deganday yozasizlar. Ahir Islom dini yahshilikka, inoqlikka hatto dunyoviy ilmlarni organishlikka ham davat etadiku! Saytilarda biron martta nasroniylar haqida bunaqangi yomon sozlar oqimaganman, ularni negadir har doim chiroyli korsatasizlar, va albatta AQSh ni ham...
Ahir ''Birlik''partyasi musulmonlardan tashkil topkandir??? Agar javob yozsangizlar oldindan rahmat!
Абдураҳим Пўлат: Берилган савол ва бизга қандайдир муносабат кўрсатилгани учун раҳмат айтишдан ташқари, мен бизнинг сайтимз ҳамма ўзбеклар томонидан, хусусан, ўшликлар тарафидан ёппасига ўқилади деган фикрда бўлмаганимни билдирмоқчиман. Аксинча, айниқса, Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар бизни ўқишмаса, ҳатто борлигимизни ҳам билишмаса керак деб ўйлардим. Чунки, ўшлик ўзбеклар ҳам, қорамолларга айлантирилган, ҳа, айнан, айлантирилган, ўзбек миллатининг бир парчасидир.
Демак, бироз янглишибман, Ўшда бир одам ўқир экан бизни.
Мен кўп нарсаларни ўхшатишликлар асосида тушунтиришни яхши кўраман. Ҳозир ҳам шундай қилайлик.
Фараз қилинг, қандайдир спорт мусобақаларида ўзбеклар ҳамма нарсадан ҳаммадан жуда катта фарқ билан орқада қолишди. Гап айнан катта фарқ билан орқада қолиш тўғрисида кетмоқда, чунки, спортда, масалан, 100 метрга югуришда, биринчи ўрин олган билан кейинги ўринни олганлар орасидаги фарқ сезилмайдиган даражада оз бўлади.
Демак, ўша мусобақаларда ўзбеклар ҳаммадан жуда орқада қолди, дейлик. Шунда бир одам ўртага чиқиб, “шармандалик, ҳаммадан орқада қолдик, демак, спорт соҳамизда катта камчиликлар бор, спорт мактабларимиз бекорга ишламоқда, тренерларимиз бир тийинга қиммат, бу соҳани тўла ислоҳот қилиш керак” деб дод-вой қилса, нима, уни ўзбекнинг душмани деб эълон қилиш керакми? Аксинча, унга раҳмат айтиш керак. Агар, бундан ташқари, у ислоҳот йўлларини кўрсатишга қодир бўлса, айнан уни шу соҳага раҳбар қилиб қўйишимиз керак.
Хўш, энди Ислом динига ўтайлик. Бизнинг сайтимизда менинг, ҳа, айнан, менинг, Ислом дунёси айтишга уят даражада ҳаммадан орқада қолиб кетганини айтишим айбми? Ҳақиқатнинг ўзи шундайку. Бир маҳаллар қишлоғимизга биринчи трактор олиб келишганда, маҳалладаги масчитнинг имоми таркторни “шайтон араваси” деб атагани ва мусулмонларни уни ишлатмасликка чақирганини ёзган эдим. Яхшиямки, мусулмонлар у аҳмоқнинг гапига киришмабди. Ҳозир компютерларни ҳам “шайтон машинаси” деб атайдиган уламоларимиз йўқлиги яхши, аммо тараққиётимиз йўлидаги тўсиқ - Қуръонни хато тафсир этилгани эканлигига кўз юмайликми? Мен ҳам юмайми? У ҳолда бутун умр бошқалардан орқада қолаверамиз.
Қолаерса, бизнинг дод-войларимиз Ислом дунёсини олға кетишини тезлатиш учун қилинаётганини тушунмайдиган борми? Қанақа одамлар ўзи бу мусулмонлар?
Тўғрисини айтса, биз фақат дод-вой қилаётганимиз йўқ. Йўл ҳам кўрсатмоқдамиз. Қани энди, ўзимизнинг қориларимиз, масалан, Швецияда гомосексуалистлардан ҳам йиғиладиган солиқлардан садақа сифатида бериладиган ёрдамга ёки ўша садақалардан йиғиладиган ёрдамга уялмасдан яшаб юрган қоримиз бу масалалар билан шуғулланса эди. Мен у қорининг ўринида бўлсам, кўча супириб бўлса ҳам, нонимни ҳалол топган бўлардим. Ишонаманки, пайғамбаримиз ҳам шундай қилган бўлардилар.
Дарвоқе, кўртсатаётган йўлим ҳам аниқ. Ислом дини 5 эмас, биттагина фарзимиз, яъни фақатгина Имон фарзи бор эканлигини, қолган тўртта фарз фарз эмас, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ бўлмайдиган амалиётлар эканлигини, давлат исломий эмас, дунёвийгина бўла олишини тан олиши шарт. Бунинг учун Қуръонни тўғри ўқишни ўрганиш керак, уни ёдлаш билан иш битмайди.
Аслида, мусулмонларнинг кўпчилиги мен айтаётган Имонийлар мазҳабига аллақачон ўтиб бўлган. Менинг тарафдорларим мусулмонлар ичида ҳозироқ кўпчилик. Буни фақат фатволашириш керак, холос.
Акс ҳолда, мусулмонлар ўзларинг орқада қолганларининг сабаби сифатида бошқаларни кўриб, уларга қарши террорчилик билан шуғулланаверадилар ва Ислом - дин сифатида ў.... Кечирасиз, Оллоҳ берган динимизни ҳеч ким ўлдиролмайди. Менга ўхшаган имонийларнинг сафи яна ҳам кўпайиб, чалсавод қори ва шайхлар тарих ахлатхонасига отилади. Бунинг учун озгина вақт керак, холос.