24 July 2011
02:28 - Норвегия ўз терроризмини тан олди
Кеча кечқурун Ослодаги Норвегия ҳукуматининг биноси олдида 7 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш ва бир неча соатдан кейин Ослога яқин бир оролчада ёшлар лагерига уюштирилган ҳужумда юзга яқин кишини ўлдирилиши ислом террористларининг иши эмаслиги тезда маълум бўлди. Ёшлар лагерига ҳужум қилганлар икки киши бўлиб, улардан бири полиция тарафидан қўлга ҳам олинган. 32 ёшли норвег аслли йигит, исми Андерс Беринг Брейвик, ўта миллатчи бўлиб, турли маданиятларнинг бирга яшашининг душмани экан. У бир вақтлар консерватив “Прогресс Партияси”нинг аъзоси ҳам бўлгани, айни замонда, неонацистларнинг интернет-форумларида иштирок этиб юргани айтилмоқда.

Андерс Беринг Брейвик қанчалик зиддиётли шахс бўлмасин, унинг тахминан 100 кишининг ўлимига сабаб бўлган террористик ҳужумларга қўл урганини тушуниш қийин. Тахмин қилиш керакки, у психологик соғлом одам эмас.