23 July 2011
20:21 -
Фуқаролар Президент Девонидан норози (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 29, 23.07.2011)
22 июль куни 14 нафар фуқаро «Эзгулик» жамиятига қўлларида ариза, кўзларида ёшлари билан кириб келишди. Уларнинг баёнича, бир неча йилдирки, хукумат идораларидаги баъзи бир нопок амалдорларнинг зўравонлиги оқибатида ночор аҳволга тушиб қолганликлари, зўравонларга нисбатан бирон давлат идораси чора кўрмаётгани, охир оқибат Президент Девонига бориб (президент билан учрашувни хаёлга ҳам келтирмасдан) бирон жиддийрок мутассади топилсаю, арзларини баён этмоқчи бўлишган. Президент Девонида фуқароларни қабул қилиш тартибига биноан уларга қабул қилувчининг фамилияси Х.Тўрахўжаев деб кўрсатилган варақани тутқазишган. Ха деганда қабулхонага киритилмаётган арзчиларга Х.Тўрахўжаев дам олишда, у энди 22 августда келади деган жавобни беришган.
«Мантиқни қаранг, қабул қилгувчининг номи бор, лекин нишони йўқ. Президент Девонида бундай алдам қулдамчилик бўлиши мумкин эмас, Президент Девонидаки шундай бўлса, энди факат ўзимизни ёқиш қолибдику» деган иддаоларига Девон ходими инспектор Хўжакул (Девон қули) Акшибоев мен гугурт ва бензин топиб қаерда ёқиш кераклигини хам кўрсатиб бераман, ҳозирча бу ердан йўқолларинг, акс холда милиция чақириб бериб юбораман деб дўқ пўписа қилган.
Бечора арзчилар Девон биносидан хайдаб чиқарилгач хам куннинг тигида (уларнинг кўплари рўзадор) бир неча соат кўчада умид билан кута кута кимнингдир тавсияси билан Жамият идорасига йўл олишибди. «Энг юқори деб билган еримизда бизга мана шундай муносабатда бўлишди. Хақиқат борми ўзи бу мамлакатда?! Каерга боришимиз, нима қилишимиз керак, кўчага чикиб дод десак одам кўпайиб кетса, мелиса шартта отворади, бизга ёрдам беринг» дея Жамият раиси В.Иноятовага мурожаат қилишди.
В.Иноятова уларнинг арзларини тинглаб, бу ноҳақликка қарши курашиш кўчага чиқиб дод солиб мелиса ўқи ва калтагига колиш эмас, балки хукуматнинг ўзи чиқариб қўйган қонунлари доирасида сабр тоқат ва босиқлик билан курашиш, улар тарафидан содир этилаётган хар бир қонунбузарликларни ўз вақтида фош қилиш кераклигини айтиб, 22 августда Президент девонига улар билан бориши ва қабулга киришга эришишларида ёрдам беришга ваъда берди. Аризалар бўйича малакали юристлар иштирокида Жамият томонидан керакли давлат идораларига мурожаат қилинадиган бўлди. Бундан буён давлат идоралари томонидан берилган хар қандай самарасиз жавоб (жавоб берилмаса инчунун) эътиборимиздан четда қолмайди дея таъкидлади В.Иноятова.
«Эзгулик» жамияти фуқароларнинг давлат идораларидаги нохақликлардан норозиликлари оқибатида юзага келаётган бухроннинг олдини олиш мақсадида, элим деб юртим деб халқи учун бор кафолотни ўз зиммасига олган Президентга мурожаат қилади ва юқорида баён этилган холатларни бартараф этилиши шарт деб хисоблайди. Халқнинг сабр-тоқати чексиз деган фикрдан воз кечиш ўта мухимлигини таъкидлаб, юкори минбардан туриб берилган баландпарвоз ваъдаларнинг амалини ўз назоратига олишга чақиради.