22 July 2011
05:44 - Бундан буён АҚШга борган ўзбекларни жиддий текширишади
Бу мамлакатнинг Ички Хавфсизлик Департаменти Марказий Осиёнинг Қирғизистондан ташқари барча давлатлари фуқароларини АҚШга кириш чоғида махсус текширувдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган. Хусусан, АҚШ ҳудудига кираётган ўзбекистонликлар ҳам Ироқ, Эрон, Саудия Арабистони, Миср, Ливия, Малайзия каби 36 давлат фуқаролари сингари махсус текширувлардан ўтказилади. Бунга Ўзбекистоннинг террор таҳдиди туғдириш хавфи мавжуд бўлган давлатлар сафига киритилганидир.

АҚШ Иммиграция Хизмати бу борадаги қоидаларини мукаммаллаштирмоқда, дейди мухбиримиз.