22 July 2011
03:04 - Сенатбоши Собиров Хитойга кетди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Илгизар Собиров бошчилигидаги парламент делегациямиз Хитойга кетган. Халқ вакилларининг Умумхитой Мажлиси таклифи билан сафарга чиққан депутатлар гуруҳи бир ҳафталик сафари давомида турли даражада учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Сенати матбуот хизмати тарқатган хабарларда делегация тарикбидаги депутатлар исми-шарифи, улар учрашувлар ўтказадиган Хитой мулозимлари билан боғлиқ маълумотлар келтирилмаган. Аммоб Ўзбекистон - Хитой режимлари ҳамкорлигига Ислом Каримнинг асос солгани ва унинг шу йил 19-20 апрелдаги Пекинга сафари тафсилотлари тилга олинган.