19 July 2011
07:45 - Dow Jones индекси яна ўпирилди, сабаб – АҚШда бюджет дефицити муаммоси ҳали ҳам ечилмагани
Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 2 июнда айнан шу сабаб билан Dow Jones индекси 279,42 даражага тушиб, феълан ўпирилганди. Кейин кўтарилиш бошланди. Кейинги ўпирилиш Италиядаги иқтисодий кризис туфайли12 июлда бўлди, тушиш 151,44 даража бўлди.

Сўнгги кунларда секин-аста ортабошлаган Dow Jones кеча яна тушди, бу сафар 94,57 даражага. Сабаб сифатида ҳалигача АҚШда давлат бюджетидаги дефицит масаласи ҳал этилмагани айтилмоқда. Барак Обама бу муаммони ўтган ҳафта охиригача ҳал қилишга ваъда берган бўлса ҳам, мухолифатдаги республикачилар билан келишувга боролмади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда, қолаверса бутун дунёда фондлар бозорининг кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 2008 йил августда бошланган молиявий инқироздан аввал 13-14 минг орасида ўйнаб турарди. Кризисдан кейин у 7 мингларгача тушиб, 2009 йил февраль ойидан бери мунтазам, аммо зиг-заг шаклда юқорига чиқиб бормоқда. Кеча Нью-Йоркдаги биржа бекилган вақида унинг абсолют миқдори 12385,16 бўлди.