19 July 2011
07:18 -
Ҳиллари Клинтон Анқарда Бош вазир Ражаб Эрдўғон ва мухолифатчилар билан кўришди
Кеча алоҳида-алоҳида бўлиб ўтган учрашувларнинг биринчиси, табиий, Ражаб Эрдўғон билан бўлди. Расмий хабарларда умумий гаплардан бошқа нарса йўқ. Шундай бўлса ҳам, учрашув пайтида терроризмга қарши кураш, Ливия ва Суриядаги воқеалар бўйича фикр алмашилгани, НАТОнинг ракеталарга қарши мудофаа системаси тилга олингани айтилади.
АҚШ Давлат Котиби кўришган икки мухолифат лидери қуйидагилар – депутаталари сони бўйича парламентда иккинчи ўринни олган сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партияси раиси Кемал Қиличдорўғли ҳамда курдларнинг Тинчлик ва Демократия Партияси раҳбари Салоҳиддин Демиртош. Охирги партиянинг парламентга яқинда сайланган 8 депутати онт ичишдан воз кечиб, Туркияда сиёсий кризис яратмоқда. Бунинг устига, яқинда бу партия Туркия таркибида Курдлар мухторияти тузилганини эълон қилди. Амалий ҳеч қандай қадам қилинмаган бўлса ҳам, муҳим сиёсий иддао ўртага отилди.
Ҳиллари Клинтон мухолифатчилар билан нима ҳақида гаплашган ҳеч бир хабарда айтилмаган. Лекин, Салоҳиддин Демиртош билан учрашув – курдлар учун маънавий куч берадиган воқеадир.