17 July 2011
20:09 -
Ливиядан кейин Сурия мухолифати ҳам Миллий Қутқариш Кенгаши қурди
Маълумки, Ливияда Муаммар Каддафининг мухолифлари Бенгази шаҳрини қўлга киритгач, у ерда Ўтиш даври Миллий Кенгаши қуриб, ўзларини ҳокимият деб эълон қилишганди.
Сурияда Башар Асаднинг мухолифлари бироз фарқли йўлдан кетмоқдалар. Биринчидан, улар мамлакат ичида бирон ҳудудни қўлга олишолмагач, қўшни мамлакатда, аниқроғи, Истанбулда тўпландилар. Иккинчидан, тузган ташкилотларининг номи бошқачароқ – Миллий Қутқариш Кенгаши. Мақсадалари ўша-ўша: Башар Асадни йиқитиб, ҳокимиятни қўлга олиш.
Ливияда эртами-кеч Ўтиш даври Миллий Кенгаши ҳокимиятни қўлга олади. Чунки, уни Ғарб бутунлай қўллаб-қувватламоқда. Суриядаги Кенгашнинг келажаги анча мавҳум. Балки, Каддафи йиқитилгач, Ғарб Башар Ассад билан жиддийроқ шуғулланишга бошлар.