17 July 2011
18:43 - Тошкент бозорларида гўштнинг нархи сунъий равишда туширилди
Мустақилликнинг 20 йиллиги тантаналари олдидан вилоятлардаги турли ширкат ва хўжаликларга пойтахт бозорларига арзон нархдаги гўшт маҳсулотлари етказиб бериш мажбурияти қўйилди. Кечадан бошлаб пойтахт бозорлари худудида ташкил қилинган расталарда 10-12 минг сўмдан қўй ва мол гўштлари сотилмоқда. Табиий, дарҳол турнақатор навбатлар пайдо бўлди. Бу ҳолнинг байрамгача давом этиши айтилмоқда.

Фермер хўжаликлари, ширкат ва қишлоқ хўжалиги муассасаларига қимматга тушаётган бундай сунъий бозор иқлимини назорат қилиш шахсан Бош вазир Шавкат Мирзиёевга юклатилган.

Жойлардан келаётган хабарларга кўра, яқин орада худди совет замонидаги бўлгани каби гўшт плани жорий қилиниб, одамларнинг мол-ҳоли ҳайдаб кетилади, дейди мухбиримиз. Чунки, келажаги буюк Ўзбекистонда гўшт нархининг буюк чўққиларга чиқиб кетиши, Ислом Каримнинг обрўсини буюк жарликларга судрашидан қўрқув бор.