15 July 2011
03:47 -
Ўзбекистондаги кадр ўзгаришларида ҳар доимгидек мантиқ йўқ
Бугун оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилган Давлат Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси Жаҳонгир Исмоиловнинг истеъфоси билан боғлиқ воқеа бироз эскирган экан. Бу борада саройга яқин манбалардан суриштирган мухбирларимиз бугун хабари тарқатилган Фармоннинг ҳафта бошида чиққанини аниқлашди. Президент Ислом Каримнинг мазкур Фармони билан қўмитадаги лавозимидан озод қилиниб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари - Республика Касб-ҳунар таълими маркази директори этиб тайинланган бу шахс режимбошининг алоҳида эътиборига сазовор киши экан. Жаҳонгирнинг отаси Ғафур Исмоилов компартия обкомларидан бири сифатида собиқ саркотиб Ислом Каримга яқин одам бўлган, демоқда саройга яқин манбалар.
Ўзбекистонда шахслар лавозим учун эмас, балки лавозимлар амалдор учун принципига амал қилиниши ҳқида кўп марта ёзганмиз. Жаҳонгир Исмоиловнинг каръераси ҳам кадрлар сиёсати борасидаги телба-тескариликни кўрсатиб турибди. Масалан, бу Исмоилов қўмитадан аввал “Ўзнефтгаз” миллий холдинг компаниясида, ундан аввал эса Молия вазирлигида раҳбар лавозимларида ишлаган. Эътибор беринг, бир одамда шунча “истеъдод” бор, у молиячи, энергетик, рақобатни ривожлантириш ислоҳотларига бошлиқ эди, энди эса олий таълимга раҳбар!? Нахзаримизда, савол жавобини Ислом Каримнинг унга муносабатидан излаш керак.