14 July 2011
04:11 -
Фоҳишахоналар ҳақида гапирган “Эзгулик” фаоли миршабхонага чақирилди
Оммавий ахборот воситалари, хусусан, “Озодлик” радиоси орқали Тошкентнинг Себзор даҳасида фоҳишахоналарнинг кўпайиб бораётгани, унга бевосита миршабларнинг ҳомийлик қилаётгани ҳақида гапирган “Эзгулик” жамияти ҳуқуқшуноси Гулнора Оқилова Тошкент шаҳар ИИББга чақирилди. ИИББ мулозими Даврон Мадаминов мазкур чиқишдан сўнг шаҳар бўйлаб рейдлар бошлангани, бироқ оммавий ахборот воситалари орқали гапиришдан аввал милиция хабардор қилинса яхши бўлишини тушунтиришга уринди.
“Бир неча марта милиция органларига мурожаат қилганман, умуман, маҳаллада яшаб бўлмай қолди. Ҳар бир уйда фоҳишахона...” дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.
“Бир неча марта милиция органларига мурожаат қилганман, умуман, маҳаллада яшаб бўлмай қолди. Ҳар бир уйда фоҳишахона...” дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.