14 July 2011
02:19 -
Қирғизистонлик миллатдошимиз Тошкент ИИББнинг дайдиларни тақсимлаш марказиди тутиб турилибди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Баҳодир Қосимов қайнотаси - 1953 йилда туғилган, Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Науқат туманида яшовчи Турсунмамат Ражабовнинг озод қилинишида ёрдам сўрабди. Маълум бўлишича, шу йил баҳоридан бери Тошкентда нонвойчилик билан шуғулланиб келаётган Турсунмамат ака ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББнинг дайдиларни тақсимлаш марказида тутиб турилибди экан.
Қирғизистон фуқароси бўлган миллатдошимиз нима сабабдан ҳибсда экани номаълум.
“Сўнгги марта паспорт текшируви туфайли олиб кетилган, ҳозирда мелисалар қайнотамнинг Панелинийдаги қамоқда (бу ерда Тошкент шаҳар ИИББнинг дайдиларни тақсимлаш маркази жойлашган - Ҳаракат) эканини айтишмоқда, кеча штраф тўлаб бўлса ҳам олиб чиқиб кетамиз деб бордик, лекин неагдир чиқаришмади”, дейди Баҳодир.
“Эзгулик” Ражабовнинг тақдири билан қизиқиб, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Ҳамза тумани прокуратурасига мактуб йўллаган.