14 July 2011
00:50 -
Каддафининг мухолифларини НАТО ҳам тан олди
Бугун НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида бу ташкилотнинг Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Ливиянинг Ўтиш даври Миллий Кенгаши номидан келган Маҳмуд Жибрил раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилгани НАТОнинг Матбуот хизмати тарафидан эълон қилинди.
Маълумки, Ливиянинг расмий пойтахти Триполида Каддафи Муаммар раҳбарлигидаги ҳокимият расман бор. Аммо, шу йил 27 февраль куни унинг мухолифлари Бенгази шаҳрида Ўтиш даври Миллий Кенгаши тузишди ва альтернатив ҳокимият яратишди. Ғарб давлатлари, кейинчали Коссия ва Туркия ҳам ҳозир айнан шу ҳокимиятни тан олишади.
Бугунги учрашув ҳам 30 кишилик ҳарбий ва фуқаровий лидерлардан иборат Ўтиш даври Миллий Кенгашининг мавқесини мустаҳкамлаш учун ўтказилган навбатдаги сиёсий тадбирдир.