13 July 2011
14:36 -
Вой-дод! АҚШнинг ғазнасида нафақа тўлашга пул йўқ
АҚШ ва дунёнинг бошқа мамлакатларида тарқатилаётган хабарларнинг мазмуни айнан шундай. Чунки, президент Обама агар Конгресс давлат қарзи учун қўйилган чегарани кўтаришга рухсат бермаса, қарияларга ўз вақтида нафақа бериш учун пул етмаслиги ҳақида кеча баёнот берди.
АҚШ давлат қарзи учун юқоридан чегара қўйилган жаҳондаги ягона мамлакатдир. Ҳозир бу чегара 14,3 триллион долларга тенг ва давлатнинг айнан шунча қарзи бор. Аммо, келаси йил учун тайёрланаётган давлат бюджети 1,5 триллион долларлик дефицитга эга. Демак, қарз чегарасини шу рақамга кўтариш керак.
Табиий, шундай қилинади ҳам. Аммо, ҳамма нарса сиёсат экан, давлатнинг бюджети сиёсат бўлмасмиди. Ҳозир ҳукумат (демократлар) билан мухолифат (республикачилар) келгуси йилда бўладиган президент сайлови учун бошланган сайловолди кампанияси доирасида сиёсат ўйинлари қилишмоқда.
Республикачилар, бир томондан, давлат қарзи учун чегарани кўтаришни исташмайди. Иккинчи тарафдан, ўзларини келаётган йил бюджетидаги дефицитни йўқ қилиш учун солиқларнинг оширилишини исташмайдиган, яъни оддий америкаликларнинг тақдирини ўйлайдиган сиёсатчилар қилиб кўрсатишга интилишади.
Демак, боши берк кўчадамиз, демоқда Обама америкаликларга мурожаат қилиб. Ҳозир республткчиларнинг айби билан қариялар яқинда, аниқроғи, 2 августдан бошлаб ўз вақтида нафақаларини ололмасликлари мумкин. Шундай бўлса, давлат қарзи нималигини ҳам билмайдиган қарияларнинг кўпчилиги келаси йил президент сайловида республикачиларнинг номзодига овоз бермайди.
Яқинда сиёсий ўйинлар битади, ҳукумат ва мухолифат “келишишади”, давлат қарзининг чегараси оширилади, қариялар ўз вақтида нафақаларини олишади. Демократлар ҳам республикачилар ҳам ўзларини бу муаммони халқ фойдасига ҳал қилган тараф қилиб пропaганда қилишади. Аммо, ҳалигача иқтисодий кризисдан тўла чиқолмаган АҚШнинг муаммолари битмайди.