11 July 2011
05:44 -
Пентагоннинг шефи Афғонистондан кейин Ироққа келди
АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта аввалдан эълон қилмасдан Афғонистонга келгани каби, айни шаклда, яъни эълон қилмасдан кеча Ироққа келди. Унинг мақасади бу мамлакатда ҳали ҳам турган америкаликларнининг 46 минг кишилик қўшинларининг келажагини ҳал қилиш учун керак бўлган маълумот тўплаш.
Reuters агентлигининг хабарида Леон Панетта бу ерда кимлар билан учрашгани айтилмайди. Ўзбекистондаги хабарларга Ислом Каримнинг якка ўзини кўрсатувчи расмлар илова қилингани каби, бу хабарга Леон Панеттанинг расмигина илова қилинади. У АҚШ қўшинларини бу йилнинг сўнгигача Ироқдан олиб кетиш режалари бажариладими, деган саволга ҳам аниқ жавоб беришдан қочган.
Агентлик мухбирларининг фикрича, жангарилар Эронда қилинган ракеталар билан АҚШ қўшинларига ҳужумларни кўпайтиришгани сабабли, Ироқнинг келажак хавфсизлигига ишонч кам. Демак, АҚШ қўшинлари бу йилдан кейин ҳам Ироқда туришни давом эттирса керак.
Леон Панетта бугун Ироқ Бош вазири Малики билан учрашиши айтилмоқда.