11 July 2011
03:15 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Яшавор, сенатор Нормўмин Омонович!”
Ҳозирча Сариосиё туманига ҳокимлик қилиб турган сенатор Нормўмин Чориев нафақат Сурхондарёда, балки Ўзбекистонда ҳокимлар рейтингининг биринчи қаторини ишонч билан ишғол қилиб турибди. Чунки, бу аломат одамнинг ҳокимлик тахтига ўтирганига ўн беш йил бўлди.
Нормўмин Омонович ҳокимликни бошлаганидан бери Афлотунга дарс берадиган қанчадан-қанча ҳокимларнинг оёғи осмондан келди. Аммо қаҳрамонимизни ўтган йиллар мобайнида ҳатто пашша ҳам чақмади. Бўлмаса, унга не-не илонлар билан чаёнлар ҳамла қилмайди дейсиз. Бундай пайтларда у киши устакорлик билан ўша илонбойнинг думидан ушлайдилар-да, заҳар соладиган тишини қоқиб оладилар.
Лекин бу олам фақат илонлар билан чаёнлардан иборат эмас-да. Шундай кунлар бўлдики, Нормўмин Омоновичга итлар, бўрилар, ҳатто йўлбарслар ҳам ҳамла қилишди.
Бойўғлининг ҳақи бир чумчуқ эканлигини яхши биладиган Нормўмин Омонович итларнинг оғзини бир парча гўшт билан ёпди. Аммо йўлбарсларни бир парча гўшт билан алдаб бўлмайди. Улар улоқ билан эчки уёқда турсин, ҳатто чори-панжи қўйларга ҳам қаноат қилмайдилар. Энг ёмони, йўлбарс фақат гўшт ейди. Уларни ҳар куни икки марта гўштга тўйғазиш керак, бўлмаса ўзингизни еб қўяди.
Нормўмин Омонович бу ҳақиқатчаларни яхши билганлиги учун ҳам Қумқўрғон туманига узоқ йиллар ҳокимлик қилдилар. Тўғри, ҳокимликнинг дастлабки йиллари тоза гўшт топиш қийин бўлди - биласизку, йўлбарслар ўлакса емайди. Шунинг учун минг тоннадан зиёдроқ буғдойни Тожикистонга ўтказиб юбориш керак бўлиб қолди. Чунки, Қумқўрғоннинг ерлари Тожикистон билан туташ, бунинг устига ўша йиллари чегарачилар кун ботиши билан уйқуни урар эдилар.
Аммо йилнинг охирига бориб, тайёрлов идорасидан бу камомад чиқиб қолди.
Судда “загозерно”нинг раиси “бу камомадни ҳокимдан сўранглар!”... демади. Агар Бозорбой шундай қилганида давра кенгайиб, жазо муддатлари ўн йилдан ошиб кетар эди.
Бозорбой ҳокимни сотмаганлиги учун унга эшак ўғрисининг жазоси тайинланди.
Қисқа муддатда уёқдан қайтганидан сўнг Бозорбой ўзининг уйига эмас, Нормўмин Омоновичнинг уйига борди ва “мен келдим!” деди.
Ўша куниёқ “Сайхон”, “Қоракўлча” хўжаликларининг барча техника воситалари, асбоб-ускуналари жамланган ММТП барпо этилиб раҳбарликка Бозор Шерқулов тайинланди. Бозорбой бир оғиз “рахмат!” деди.
Ўтган уч-тўрт йилда Бозорбой вилоятдаги энг забардаст хўжаликнинг машиналарини, тракторларини, қишлоқ хўжалик техникаларини ва бошқа жиҳозларини қўрасидаги қўй сингари чангини чиқариб сотди. Чунки у маҳбусликнинг қора кунлари шу ердан эсон-омон чиқсам Қумқўрғоннинг қонини ичаман деб ўзига сўз берган эди. Шунинг учун у айни кунларда теп-текис ҳолга келиб қолган ММТП ҳудудларининг ҳар сотихини минг доллардан талабгорларга сотмоқда. Чунки, Нормўмин Омонович бошқа туманга кетгани билан ... ахир, у – сенатор! Сенатор эса уяли телефонга ўхшайди – Ўзбекистоннинг ҳамма жойига гапи ўтади.
Албатта, минг тонна буғдой учун Бозорбой қамалиб кетганидан кейин Нормўмин Омонович тушкунликка тушмади – халқнинг орасига кирди, бир куни эса бозорга борди ва ... деҳқон бозорининг дарвозаси ёнида пиёз сотиб ўтирган бир ...фариштага кўзи тушди.
Шу ўринда яна бир ҳақиқатни эътироф этмоқ керак. Нормўмин Омоновичга ўхшаган фидойи, элим-юртим деб яшайдиган ҳокимлар учун бир кеча-кундузнинг йигирма тўрт соат эканлиги жудаям камлик қилади. Бундай режим билан ишлаш эса ҳатто темирнинг ҳам белини букади. Нормўмин Омонович ўзининг меҳнат қобилиятини тиклаш учун ҳалиги пиёзфуруш... фариштадан самарали фойдаланди. Ўзида салгина толиқиш сезса ёки бир нарсадан аччиғи келса ҳалиги пиёзфурушни сув омборининг адоғидаги қароргоҳига таклиф қилардида, бир оғиз ҳам гапирмасдан, унга термулиб ўтирар эди. Бу “профилактика” тўрт йил давом этди. Натижада деҳқонлардан бир халта пиёзни арзон олиб, уни майдалаб сотадиган майда савдогар қисқа пайт ичида тумандаги барча ташкилотларнинг таъминотчисига айланди. Айниқса бюджет идораларининг кичкинагина пиёз дўконига дарё бўлиб оқди. Раҳбарлар ҳокимнинг назарига тушиш учун бир-бири билан баҳслашиб пиёз дўконига пул ҳайдашар эди. Ана шу тариқа “миллиард” деган сўзлар оддий иборага айланди. Йўлбарсларнинг ва йўлбарсваччаларнинг қорни ва кўзи тўқ бўлганлиги учун Нормўмин Омонович Олий Мажлис депутатлигига сайланди.
Албатта, Нормўмин Омоновичнинг Қумқўрғонда ўн икки йил давомида қилган ишларини санайверсак, ўн икки жилдга ҳам сиғмайди. Масалан, С.Бойматов ширкат хўжалигида икки ярим минг гектар боғ яратилган эди. Нормўмин Омоновичнинг доно раҳбарлигида ана шу боғларни суғорадиган катта-кичик темир қувурлар майдалаб сотилди. Натижада икки ярим минг гектардаги боғ икки ярим йилда ўтинга айланди.
Барча ҳокимлар сингари Нормўмин Омонович учун ҳам ширкат хўжаликларининг ёппасига фермер хўжаликларига айлантирилиши жуда ажойиб бўлди. Тасаввур қилингки, ҳамманинг ер эгаси бўлгиси келади. Бунинг учун эса Нормўмин Омонович рози бўлиш керак, холос.
Орадан бир йил ўтиб оптималлаштириш! осмондан доллар ёғди. Ариқлар тўлиб доллар оқди.
Баъзилар семизликни қўй кўтаради дейишади. Бу катта пул одамни ишдан чиқаради деганидир.
Масалан, 2007-2008 йиллари Нормўмин ака самолёт сотиб олса ҳам бўлар эди. Ваҳоланки, ҳозиргача унинг ҳатто велосипеди ҳам йўқ.
Тўғри, “очиқ савдо” кўчага чиқиб кетганидан сўнг туман прокурори ҳокимнинг устидан жиноят иши қўзғади. Аммо ўша прокурор бир ой ўтиб онасини кўрди – “дод!” деганча Қумқўрғондан чиқиб кетди. Нормўмин ака шундан сўнг ҳам таскин топмади – жуда қисқа пайт ичида ҳалиги прокурорнинг қамоққа олинганлиги ҳақида гап тарқалди.
Нормўмин ака шу орада кимдандир прокуратура тизимига қарши бориш яхшилик билан тугамаслигини эшитди ва бу фикр унга маъқул бўлди.
Худди шу кунлари Сариосиё туманининг ҳокими Термизга кўтарилиб кетди.
Аслида анча вақтдан бери Нормўмин аканинг Сариосиё хуфёна ҳокимига ҳаваси келиб юрар эди. Чунки, Сариосиёда тош кўп. Иккинчидан, Афғонистонда тайёрланган героиннинг етмиш фоизи Сариосиёдан ўтиб, Россия ва Европа мамлакатларига чиқиб кетади. Учинчидан, худди шунинг учун ҳам Сариосиёда миллиардерлар кўп.
Аммо, буни қарангки, Нормўмин Омонович Сариосиёга ҳоким бўлиши билан қопқонга тушди. Чунки, наркобизнес унинг ижрочиларидан фавқулодда зукколикни талаб этади. Сариосиёда эса бундай ...зукко инсонлар кўп. Ана шундай зукко инсонларнинг уч тўрттаси гапни бир жойга қўйдида, Нормўмин Омоновичга героин рангли қимматбаҳо хизмат машинаси совға қилишди. Ҳамма бало шундаки, ҳоким уларнинг қўлини қайтармади – шудгорда қуйруқ на қилур ...демади. Бўлмаса, Ўзбекистондай қудратли давлатнинг бир туман ҳокимини хизмат машинаси билан таъминлашга қурби етмайдими!
Агар ҳозир ҳам ҳоким ҳалиги зукко одамлар билан шерикчиликдан ўзини бирозгина четга тортса, хизмат машинасининг харид қилиниш ҳужжатлари ўрганилади – қарабсизки, туяни шамол учиради.
Шунинг учун кейинги йилларда Сариосиё туманида томорқа бизнеси тобора гуллаб яшнамоқда. Ҳар сотих – 1000 доллар!
Масалан, яқинда қандайдир муносабат билан туман қишлоқ ва сув хўжалигининг бошлиғи Эргаш Сулаймоновга бирозгина маблағ керак бўлиб қолди – ҳокимдан дуони олиб, қирқта томорқа сотди. Аслида Эргаш аканинг ҳожати юз минг доллар билан битди. Қолган долларлар эса Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасига санаб топширилди. Қарабсизки, ер кодекси ҳам, томорқа эгалари ҳам хурсанд.
Лекин иссиқхоналар қуриш учун ажратилаётган ерларга Нормўмин Омонович ҳеч кимни аралаштирмайди. Чунки, нарх катта – битта қарор 20 000 доллар туради. Ҳозирча, юздан зиёд иссиқхона учун қарор чиқарилди ва бу ҳаракат қизғин давом этмоқда – ош бўлсин!
Яқинда Сариосиёдаги ... зукко одамлар даврасида янги хушхабар тарқалди: Нормўмин Омонович “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони учун ариза берибди ва ... жуда яхши иш қилибди. Чунки, буюк жиноятчилар сенга қанот бўлиб турганидан сўнг осмондаги қушни ҳам оёғидан ушлаб олса бўлади.
Абдумурод РАҲМОНОВ
Сурхондарё вилояти