09 July 2011
23:22 -
АҚШнинг янги Мудофаа вазири аввалдан эълон қилмасдан Афғонистонга келди
Бу лавозимга 1 июлда Марказий Истиҳборат Агентлиги директорлигидан ўтказилган Леон Панетта бугун тўсатдан Қобулга келди. Табиий, хавфсизлик нуқтаи назаридан, бу зиёрат аввалдан эълон қилинмаган.
У Қобулга келишдан олдин журналистларга айтган сўзларини Reuters агентлиги тарқатди: АҚШ террористик "Ал-Қоида"нинг тахминан 20 нафар лидерини йўқ қилолсагина, ташкилот стратегик мағлубиятга учрайди.
Леон Панетта йўқ қилиниши керак бўлган икки одамнинг исминигина тилга олди. Булар – америкалик имом, ҳозир "Ал-Қоида"нинг Ямандаги раҳбари Анвар ал-Авлаки ва Бин Ладеннинг ўрнига ўтирган Айман ал-Завҳари.
Пентагон раҳбари Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан алоқаларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда, Покистонга босим уюштириб бўлса ҳам, бу мамлакат билан ҳамкорликни чуқурлаштириш лозимлигини таъкидлаган.