10 July 2011
01:18 -
Икки мард журналист аёлнинг Тошкентдаги очлик акцияси давом этмоқда, ҳукумат ва унинг югурдаклари нима қилмоқда?
Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг икки собиқ ходимаси Саодат Амонова ҳамда Малоҳат Эшонқуловаларнинг телерадиокомпаниядаги коррупция, порахўрлик, гуруҳбозлик ва маҳаллийчилик сингари унсурларни очиқлашгани сабабли ишдан ҳайдалганларига норозилик билдириб, 28 июндан бери уйларида очлик акцияси ўтказишмоқда. Ўзбек ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар, қолаверса, ҳамма ўзбек демократлари уларга ҳамдардлик билдиришмоқда. Уларни зиёрат қилишмоқда, чет эллардан телефон қилишмоқда.
Фақат Ўзбекистон ҳокимиятидагилар жим. Улар бу акция бўлаётганини билишмайдими? Билишади. Аммо, воқеани ўзларича баҳолашади. Масалан, Ўзбекистон Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Ортиқова бу акцияни Ўзбекистон Президентининг жамиятни демократилаштириш борасидаги концепциал маърузасига нисбатан ошкора саботаж, ҳатто "шармандали ва уятли ҳол" деб атабди. Ваҳоланки, бу икки мард ўзбек аёлининг мақсади - жамиятни демократлаштириш борасидаги қадамдир.
Аммо Саодат ва Малоҳат чекинишмоқчи эмас. Улар 7 июль куни очлик акцияси ўтказилаётган уйда матбуот конференцияси ўтказиб, жамоатчиликнинг эътиборини ўзлари кўтараётган масалаларга қаратишга ҳаракат қилдилар.
Улар бу масалада ёрдам сўраб, Ўзбекистон Эксперт Ишчи Гуруҳларининг раҳбари Суҳроб Исмоиловга мурожаат қилишди. У розилик билдирди ва аёллар ўзбек тилида тайёрлаган баёнот матнини рус ва инглиз тилларига таржима қилиб, элчихоналарга ва журналистларга юборишга ваъда берди. Бироқ, белгиланган вақтда, яъни 7 июль соат 13 да ҳеч ким олдимизга келмади, дейилади Саодат Амонова ва Малоҳат Эшонқулова тарқатган баёнотда. Баёнтда шундай сўзлар ҳам бор:
“Кишининг қай бир ниқоб остида бўлмасин ҳукуматга хизмат қилиши бу яхши. Буни қораламаймиз. Чунки, бизнинг асл мақсад-муддаомиз ҳам шу, ЎзМТРКдаги коррупция, порахўрлик, маҳаллийчилик, гуруҳбозлик, ижтимоий тенгсизлик, иқтисодий ўғирликларга барҳам беришда ҳукуматга ҳолис хизмат қилиш. Аммо бу уринишимизни давлат тепасида турганлар қандай тушунади, қандай изоҳлайди, бу уларнинг дунёқарашига ҳавола...
Киши ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидами, эксперт қиёфасидами, оддий фуқароми, суд, ё прокурор шаклу-шамойилидами, ўз ҳукумати манфаатлари йўлида хизмат қилишини қоралаб бўлмайди, албатта... Бироқ ўзи ташкил қилган тадбирга келиш учун уй олдида турган айғоқчилардан чўчиш, айнан мана шу тадбирни ташкилотчиси эканлиги ошкор бўлганлигидан ё бўлиб қолишидан қўрқиб, ҳукумат олдида ўзини қайсидир маънода оқлаб олиш илинжида икки имконсиз ва иложсиз аёлларга била-кўра туриб тош отиш.... Буни энди нима деб аташ мумкин?...
Ушбу иддаоси билан Суҳробжон давлат амалдорлари олдида “ўз айбини ювиб, пок номини оқлаб”, хатарлардан ҳоли бўлиб олган бўлса, унинг хавфсизлиги учун биз хурсандмиз...”
Тўғри, 11 кундан бери очлик акцияси ўтказаётган икки аёлнинг сўзларида субъективлик аломатлари бўлиши мумкин. Аммо, матбуот конференцияси ўтказишни зиммасига олиб, ўзи у ерга келмаган Суҳроб Исмоиловга бошқача баҳо бериш ҳам қийин-ку. Бошқа тарафдан, бу бола ҳуқуқ ҳимоячиси бўлатуриб, Ўзбекистондаги диктатура ҳақида шу пайтгача бирон марта қаттиқроқ сўз айтмагани ҳам ҳаммага маълум-ку. Ҳуқуқ ҳимоячиси диктаторлик режимига қарши бирон марта кескин гапирмаганини тушуниш мумкинми? Мумкин, агар у ҳукуматга ишлаётганини тан олсак. Демак, Саодат ва Малоҳат буни тан олишга мажбур бўлишган.
Хўш, бундай айбномаларга Суҳроб қандай жавоб берди? Мана унинг бу икки аёлга юборган электрон мактубидан иқтибос:
“Sizlar haqiqatdan ham raxmat aytishni bilmaydigan inson ekansizlar-ku. Bitta so'zlaringdan keyin aytadigan ikkinchi so'zlaring ma'nosini o''zlaring tushunyapsizlarmi o'zi. Yoki ochlik shunday ta'sir etyaptimi adekvatniy o'ylashlaringga?...
Sizlar ochlik qilayotgan bo'lsalaring butun Toshkent kelib sizlarning yonlaringizda turishi kerakmi - nima uchun? Kelishgan paytda yordamimni berdim, boshqa yana muhimroq ishlarim yoqmi? Keldim, kelmadim - nima o'zgarardi. Uyingizga kelgan TV xodimlari, yoki pastda yurgan huquq tartibot organlari b-n sizning yoningizni olib janjallashish, o'rtaga tushish niyatlarim yoq, keyin sizning iddaolaringizni toliq' haqligini man ham bilmayman, sud emasman. Sizga texnik yordam va'da berdim, bajardim. Yana nima istayotganingizni tushunmayapman.”
Мана шу сатрларни ўқиб, Суҳроб Исмоилов ҳақида хулоса қилаверинг. У адолат учун курашаётган аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниятида эмасмиш, мақсади - техник ёрдам бериш бўлган. Кўринишидан, “техник ёрдам” ҳам номига берилган, акс ҳолда, кимдир у аёлларнинг олдига келган бўларди. Мана сизга ҳуқуқ ҳимоячисининг асл башараси! Бунинг устига, тожик баччасининг мард ўзбек аёлларига қарши айтаётган сўзлари, уларни очиқдан-очиқ ҳақорат қилиши режимнинг фоҳишаси Светлана Ортиқованикидан фарқлими?
Биз Саодат Амонова ва Малоҳат Эшонқуловаларнинг режимга қарши, шу шаклда бўлса ҳам, олиб бораётган курашини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Айни замонда, Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракатини Суҳроб Исмоилов каби қаллоблардан тозалаш тарафдори ҳаммиз.